Толибларнинг Афғонистон ғарбидаги Фарах вилоятидаги блокпостга уюштирган ҳужуми оқибатида саккиз нафар полициячи ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят губернатори Муҳаммад Носир Меҳрининг вакилига асосланиб Tolo News маълум қилди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Бир нафар ҳарбий жароҳат олган.
Вилоят полициясининг маълум қилишича, ҳуқуқ-тартибот ходимларига «Толибон» жангарилари ҳужум қилган бўлиб, улар «блокпостни яксон қилган ва у ерда сақланадиган барча қуролларни қўлга киритган». Кейинроқ хавфсизлик кучларига ёрдам келган ва блокпост қайта қўлга киритилган.
Полициянинг тахминига кўра, аскарлардан бири жангарилар билан тил бириктирган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)