Япониянинг FutureModel компанияси NichePhone-S смартфонини чиқарди. Унинг ҳажми кредит картасидан бироз катта, вазни эса 38 грамм, деб хабар беради «Корреспондент.net».
NichePhone-S’нинг ўлчами — 90 х 50 миллиметр, қалинлиги — 6,5 мм.
Смартфон икки ядроли MediaTek MT6572А процессори ҳамда Android 4.2 Jelly Bean операцион тизимида ишлайди.
Гаджет дисплейи оддий монохромли бўлиб, 128 х 64 пиксел ўлчамга эга. Батарея сиғими — 550 мА/соат бўлиб, бу 72 соатлик автоном ишлаш ёки уч соат тинимсиз гаплашиш учун етарли.
Изоҳ (0)