Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида истиқомат қилувчи тадбиркор, 1968 йилда туғилган Жонибек Йўлдошевнинг озиқ-овқат дўконига ўғриликка тушган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди.
Жабрланувчининг сўзларига қараганда, жиноятчи дўконнинг томини тешиш йўли билан кириб, умумий нархи 18 миллион сўм бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини олиб чиқиб кетган.
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни 1988 йилда туғилган Бобоёр Дўстов содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Изоҳ (0)