2017 йил 4 ноябрь куни Косонсой тумани Чиндовул маҳалласида яшовчи, 1965 йилда туғилган Ф.Давроннинг уйи чордоқ қисмида ўткир ҳидли, кўкимтир рангли модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олиб кетилди. Бу ҳақда «Дарё»га Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.
Вилоят ИИБ ЭКБ хулосасида ушбу модда соф оғирлиги 781,41 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ TБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)