Бектемир туманида фуқарога нисбатан куч ишлатиб, пулини тортиб олган зўравонлар қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё»га ИИВ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
10 ноябрь куни соат 18:30 да 1992 йилда туғилган, муқаддам судланган, Фарғона вилояти, Бувайда туманида яшовчи Р.И. ва 1989 йилда туғилган, Навоий вилояти, Хатирчи туманида яшовчи Т.Б. Биллур кўчасидаги анҳор яқинида 1992 йилда туғилан, Миробод тумани, Банокатий кўчасида яшовчи Б.Д.га нисбатан куч ишлатиб, 200 минг сўм пули ва фуқаролик паспортини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинганлиги аниқланди.
Далилий ашё сифатида 200 минг сўм олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.И. ва Т.Б.га нисбатан Бектемир туман ИИБ томонидан ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)