Хитойнинг Xiamen Air авиакомпанияси стюардессаси салонга овқат олиб кираётган пайтда самолётдан тушиб кетди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Воқеа 10 ноябрь куни Фучжоу Чанлэ аэропортида рўй берди. Қиз овқат турган патнисни салонга олиб кираётганида борт ва зина орасидаги очиқ жойга тушиб кетди. Стюардесса эшикни тутиб қолмоқчи бўлди, аммо буни эплай олмади ва 2,7 метр баландликдан тушиб кетди.
Flight attendant is seriously injured after falling through gap between cabin door and stairs https://t.co/se5ehjxYpC
— Daily Mail Online (@MailOnline) November 13, 2017
Қиз умуртқа синиши ва бошқа жароҳатлар олди.
Шунга ўхшаш воқеа Хитойда октябрда рўй берганди. Ўшанда самолёт учишга тайёрланаётганида эшикни ёпмоқчи бўлган стюардесса пастга тушиб кетганди.
Изоҳ (0)