Аъзамхон Баҳромов Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
11 ноябрь куни халқ депутатлари Қўшработ ва Каттақўрғон туманлари кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими Туробжон Жўраевнинг тавсиясига кўра, Аъзамхон Баҳромов Каттақўрғон тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, Аъзамхон Баҳромов жорий йилнинг сентябрь ойидан буён Қўшработ тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
Худойберди Аъзамов ўз аризасига кўра, Каттақўрғон тумани ҳокими вазифасидан озод этилган.
Шунингдек, сессияда Қўшработ туманига Ҳиммат Оқбўтаев ҳоким этиб тайинланди
Изоҳ (0)