Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эроннинг Кирмоншоҳ ва Илом вилоятларида кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Эрон Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳонийга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Эронда 12 ноябрь, якшанба куни содир бўлган 7,8 магнитудали зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 211 кишига етган, 70 мингга яқин эронлик бошпанасиз қолган.
Изоҳ (0)