12 ноябрь Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропортида мусулмонлар учун намозхона очилди. «Azon.uz» мухбири аэропорт маълумот маркази билан боғланди ва бу маълумот расман тасдиқланди.
Намозхона аэропортнинг халқаро йўналишларни кутиш залидаги B8 йўлаги олдида жойлашган бўлиб, ундан барча йўловчилар фойдаланиши мумкин. Бу мамлакатга ташриф буюрувчи мусулмон сайёҳлар ва фуқароларга қўшимча қулайлик туғдиради.
Аввалроқ мамлакатда зиёрат туризми ассоциацияси ташкил этиш бўйича саъй-ҳаракатлар бошлангани, бу бўйича Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзбектуризм» ташкилоти билан ҳамкорликда амалий ишлар олиб борилаётганини маълум қилган эдик.
Изоҳ (0)