Саудия Арабистонида коррупцияга қарши кураш кампанияси доирасида ҳибсга олинганлар сони 201 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат прокурори баёнот берди, деб хабар қилади Meduza.
Унинг сўзларига қараганда, 4 ноябрдан буён 208 киши сўроқ қилинди ва улардан фақат олти нафари айбловсиз қўйиб юборилди.
Бош прокурорнинг айтишича, уч йиллик текширув давомида коррупция ва мансабни суиистеъмол қилиш оқибатида 100 миллиард доллар етгани аниқланган.
Изоҳ (0)