Славен Билични истеъфога чиқарган Лондоннинг «Вест Ҳэм» клуби янги бош мураббий номини эълон қилди. Бу шотландиялик Дэвид Мойес.
ЎФФ термага мураббий излаётган бир пайтда «Вест Ҳэм» Славен Билични истеъфога чиқарди
Мутахассис билан келшуви мавсум якунига қадар бўлади. Олдиндаги вақт ичида Мойес «Вест Ҳэм»нинг позициясини тиклаб, уни барқарор клубга айлантириши керак. Мавсумнинг 11 та тури ортда қолгани инобатга олинса, Мойес бунга улгуриши катта эҳтимол.Дэвид Мойес бир йил муқаддам «Сандерленд» футболчиларини ҳам хавфли зонадан қабул қилиб олган, бироқ мавсум якунига кўра клубни АПЛда сақлаб қола олмаганди. Шунга қарамай, лондонликлар барибир унинг номзодида тўхталди. Аввалроқ Мойес собиқ жамоаларидан бири «Эвертон»га қайтиб, Рональд Кумандан бўш қолган ўринни эгаллаши айтилганди.
Мураббийлик фаолиятини 1998 йил «Престон Норд Энд» клубида бошлаган 54 ёшли мутахассис, кейинроқ «Эвертон», «Манчестер Юнайтед», «Реал Сосьедад», «Сандерленд» каби клубларда ишлади. Уни «Юнайтед»га бошқа бир шотланд — Сэр Алекс Фергюсоннинг ўзи муносиб деб билганди. Энди эса «Вест Ҳэм» Мойес фаолиятидаги 6-клуб бўлди.
У «Эвертон»да салкам 11 йил фаолият олиб боргач, «Юнайтед» сабаб Ливерпулни тарк этганди. Шундан буён у 1 та клубда 1 мавсумдан ортиқ ишлай олмади.
Изоҳ (0)