Саудиялик шаҳзода, мамлакатнинг энг бой инсонларидан бир ал-Валид бин Талал бин Абдулазиз ас-Сауднинг бойлиги охирги 48 соат ичида миллиард долларга камайиб кетди ва 17,8 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
У ҳибсга олингани давлати қисқаришига сабаб бўлгани айтилмоқда.
Муқаддам Саудия Арабистонида 11 нафар шаҳзода ва тўрт вазир ҳибсга олинган эди. Коррупцияда айбланиб ушланганлар орасида ал-Валид ҳам бор эди.
Шундан сўнг унга тегишли Kingdom Holding инвестицион компанияси акциялари котировкаси тушиб кетди. Охирги сотувларда акциялар қиймати 2011 йил декабридан буён энг паст даражага тушди.
Шунингдек, ал-Валиднинг Four Seasons, CitiGroup, Twitter, 21st Century Fox, Disney ва бошқа компанияларда улуши бор. Шунингдек, у Париждаги George V, Нью-Йоркдаги Plaza меҳмоналарига эгалик қилади.
Изоҳ (0)