Ўзбекистонда кейинги вақтларда аҳолини ва соғлиқни сақлаш муассасаларини арзон дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникалари билан таъминлаш тизимининг самарадорлигини оширишга қаратилган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Шу билан бирга, ЎзАнинг қайд этишича, ўтказилган ўрганишлар мазкур соҳада маҳаллий фармацевтика тармоғининг ривожланишига салбий таъсир кўрсатаётган айрим тизимли камчиликлар сақланиб қолаётганлигини кўрсатмоқда.
«Хусусан, бугунги кунга қадар фармацевтика тармоғини барқарор ривожлантиришнинг ягона стратегияси ишлаб чиқилмаган ҳамда маҳаллий фармацевтика корхоналарининг фаолиятини, шу жумладан, тегишли маҳсулотларни аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг уларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш бўйича лозим даражада мувофиқлаштириш таъминланмаган», — дейилади ЎзА ахборотида.
Оқибатда, қайд этишларича, бугунги кунда Ўзбекистонда тармоқдаги маҳаллий корхоналар юқори сифатли ва рақобатбардош фармацевтика маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни қондириш имконига эга эмас.
Изоҳ (0)