7 ноябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистон бир муддат ташқи интернетдан узилиб қолди. Бундай узилиш 8 ноябрда ҳам кузатилиши мумкин. «Ўзбектелеком» узр сўрамоқда.
2. Turkish Airlines’нинг собиқ вице-президенти «Ўзбекистон ҳаво йўллари»га маслаҳатчи этиб тайинланди. Аввалроқ туркиялик собиқ депутат Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига маслаҳатчи этиб тайинлангани хабар қилинган эди.
3. Тошкентда иситиш мавсуми 10 ноябрдан бошланади. Дастлаб таълим ва тиббиёт муассалари, сўнг, 12 ноябрдан бошлаб турар жой бинолари иситилади.
4. «Айтилган пулни бермасанг, видеони тарқатиб, шарманда қиламиз». Сурхондарёда маишатпараст эркакларни «бегона ётоқ»да тутиб олиш билан пул ишлаган товламачилар қўлга олинди.
5. Гўшт нархи нега кўтарилиб кетди? «Нархоз» докторантининг ЎзЛиДеП тадбирида айтган фикрлари. У иккита сабабни санаб ўтди.
Изоҳ (0)