Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев америкалик ҳамкасби Дональд Трампга Техас штатининг Сазерленд-Спрингс шаҳрида уюштирилган оммавий қотиллик муносабати билан ҳамдардлик мактуби йўллади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Ўзбекистон бундай ғайриинсоний ва ваҳший зўравонлик актларини қатъий қоралайди, уларни ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайди деб ҳисоблайди», — дейилади мактубда.
Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва қариндошларига таъзия изҳор қилди, жабрланганлар тез муддатда тузалиб кетишини тилаб қолди.
Изоҳ (0)