АҚШда турли мураккабликдаги гиперовозли қуроллар яратилишининг муддатлари маълум қилинди. Бу ҳақда Scout Warrior нашри хабар бермоқда.
Нашр АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари илмий ишланмалар учун масъул Жеффри Захариас билан суҳбатлашди. Экспертнинг сўзларига қараганда, бу соҳадаги тараққиёт ўн йиллаб технологик ривожланиш давом этишини талаб этади.
Разведка аппаратининг учувчисиз парвози 2030 йилларда амалга оширилиши кутилмоқда, овоздан тез кўп маротабалик ишланмалар эса 2040 йилларда ҳавога кўтарилади. Тахминан ўша даврда гиперовозли платформалар чиқарилиши режалаштирилган бўлиб, улар турли турдаги ишланмалар, хусусан, ракеталар ва разведка дронлари учирилишини таъминлайди.
Захариаснинг фикрича, айнан йигирма-ўттиз йил ичида бу соҳаларда етарли тараққиётга эришилади.
Изоҳ (0)