АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат ҳарбийлари охирги икки кун ичида ИШИД гуруҳига берилаётган зарбалар шиддатини оширганини айтиб ўтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Twitter’даги саҳифаси орқали давлат раҳбари террорчилар Нью-Йоркда уюштирилган ҳужум учун оғир бадал тўлашини ваъда қилди.
«Бизнинг ҳарбийларимиз охирги икки кунда ИШИД бўйича зарбаларни сезиларли даражада кучайтирди. Террорчилар бизга қилинган ҳар бир ҳужум учун оғир бадал тўлайди», — деб ёзди Оқ Уй раҳбари.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)