Канаданинг Пайлот Бютт шаҳрида яшовчи Патрик Мейз эрталаб ишга кетаётган вақтда ўз даласида кимнингдир уйи турганини пайқаб қолган. Эртаси куни эрталаб у уйнинг ҳали ҳам турганини кўрган. Уйнинг ичида ҳеч ким бўлмаган, бинонинг қаердан келиб қолгани тушунарсиз эди, деб ёзмоқда Meduza.
Шундан сўнг Мейз ўзини тутиб тура олмаган ва Facebook’да пост ёзган. «Ҳеч қачон бундай вазиятга дуч келмаганман, бироқ бу каби вазиятга менинг дўстларим дуч келган бўлиши ва менга маслаҳат бериши мумкин. Кимдир қачондир уй топиб олганми?», — дея ёзилган Мейзнинг постида.
У ташлаб юборилган уйни асосга қўйиш орқали уни ўзлаштириб олиш ҳақида ўйлаб қолган. Шу билан бирга, у бинони йўқотиб қўйган одамни алоқага чиқишга чақирган.
Уйнинг эгаси қўшни шаҳарда яшовчи аёл Чаплин Бренда Робертсон бўлиб чиқди. Унинг айтишича, тайёр уйни Виннипегдан буюртма қилган, бироқ уй етказиб берилганидан сўнг бинода SaskPower энергетика компаниясининг рухсати йўқлиги маълум бўлган. Уйни етказиб берган компания уни Виннипегга қайтариб олиб кетишга ваъда берди, бироқ нима учундир уни ярим йўлда — Патрик Мейзнинг даласида қолдириб кетган.
Робертсон етказиб бериш хизмати билан боғланиб, уйни Мейзнинг даласидан олиб кетишни буюришга ваъда қилган.
Изоҳ (0)