Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида иссиқлик электр станцияси портлаши оқибатида 26 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Hindustan Times газетасига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Бошланғич маълумотларда 20 қурбон ҳақида айтилган эди.
Бундан ташқари, 64 киши яраланди. Уларнинг кўпи оғир аҳволда.
ИЭСга Ҳиндистоннинг NTPC Ltd давлат корпорацияси хизмат кўрсатар эди. Компания маълумотига қараганда, портлаш олдида газ ва пар ташланиши кузатилган. Бунга техник бузилиш сабаб бўлгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)