Ироқнинг Мосул шаҳрини ИШИДдан озод қилиш операцияси давомида камида 2521 нафар тинч фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси тайёрлаган ҳисоботда айтилди, деб хабар беради «Интерфакс».
Ҳисоботда айтилишича, ўлимларнинг кўп қисми учун ИШИД жангарилари жавобгар. Улар 741 кишини қатл этгани маълум.
Бундан ташқари, БМТ 19 февралдан кейин — Мосулни озод қилиш операцияси фаол босқичга кирганидан сўнг авиазарбалар оқибатида 461 киши ҳалок бўлганини қайд қилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)