Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина БМТ Бош Ассамблеяси Учинчи қўмитаси котибиятига Қримда инсон ҳуқуқлари бўйича резолюциянинг янгиланган лойиҳасини киритди, деб ёзади «Укринформ» Украинанинг жаҳон ташкилотидаги доимий ваколатхонаси матбуот котиби Олег Николенкога таяниб.

Фото: «Укринформ»

Фото: «Укринформ»

Унинг айтишича, резолюция Москвага қаратилган «Қрим-татар халқи мажлиси» ташкилотидан тақиқни олиб ташлаш ҳамда ярим оролда украин ва қрим тилларидаги таълимни таъминлаш талабларини ўз ичига олади. Шунингдек, ҳужжатда «халқаро ташкилотларнинг босиб олинган Қримга кириш зарурияти» таъкидланади.

«Ҳужжатга 34 та мамлакат ҳаммуаллифлик қилди», — деди Николенко.

Унинг сўзларига кўра, Учинчи қўмитада резолюция бўйича овоз бериш ноябрь ўртасига режалаштирилган. Декабрда ҳужжат Бош Ассамблеяда умумий овоз беришга қўйилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Дарё» кундалигида 2 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
«Ифлослантирувчи тўлайди» тамойили, «яшил сертификатлар», энергия улушини камайтириш: Мирзиёев «яшил» иқтисодиёт тақдимоти билан танишди
Дунё
Британия разведкаси Россия Украинадаги урушда қуруқликдан ҳужум қилолмаётгани сабабини тушунтирди