Қозоғистон келаси йил Ravon бренди остида 7 мингта ўзбек автомобилини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон элчиси Ерик Утембаев маълум қилди, деб ёзади «1news.uz».
Унинг сўзларига кўра, «Ўзавтосаноат» компанияси томонидан Қозоғистондаги шериги — «Сариарка Автопром» корхонаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган Ravon автомобилларини йиғиш бўйича корхоналарда айни пайтгача мингдан ортиқ машина ишлаб чиқарилган.
«Автомобильларга талаб катта, шу туфайли уларга бўлган эҳтиёж ҳам ошмоқда. Ишлаб чиқариш ҳажми билан биргаликда, моделлар қаторини ҳам кўпайтириш режалаштирилмоқда», — деди Утембаев. Аммо у айнан нечта модель ишлаб чиқарилишини айтмади.
Изоҳ (0)