«Тошкент» телеканалининг «Пойтахт йўлларида» дастурида шаҳар чорраҳаларидаги кузатув камералари қайд этган ва пиёдани уриб юбориш билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларидан парчалар эълон қилинди.
Видеодаги ҳодисалар оқибатида жабрланган пиёдаларнинг деярли барча Йўл ҳаракати қоидаларини бузган. Уларнинг ҳозирги аҳволи, ЙТҲ оқибатида қанчалик жабр кўргани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
Бу ҳодисалар айнан қайси саналарда юз берганига аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)