30 октябрь куни Наманган вилоятининг Чуст туманида икки Damas иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда «Дарё» мобил мухбири маълум қилди.
Хабар беришларича, тўқнашув юз берган вақтда Damas’ларда ҳайдовчилардан бошқа ҳеч ким бўлмаган. Авария оқибатида ҳайдовчилар тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли экани айтилмоқда.
ЙТҲ натижасида Damas’ларга жиддий зарар етган, улардан бири ҳатто ағдарилиб кетганини кўриш мумкин. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, авария канализация таъмиридан сўнг ўрни тўлдирилмаган ўра сабаб юз берган.
Изоҳ (0)