31 октябрь куни Россиянинг Светлогорск шаҳрида эркак киши бино томидан тушиб кетиб, ҳалок бўлди, деб ёзади «1news.uz» «ВКонтакте»даги гуруҳлардан бирига таяниб.
Ҳодиса кечки пайт «Виктория» супермаркети яқинида юз берган. Марҳум қурилаётган маъмурий бино томини ёпиш ишлари билан шуғулланаётган эди. Гувоҳлардан бирининг сўзларига кўра, ишчи томни ётқизаётган пайтда уни шамол тунука лист билан бирга учириб кетган. Қулаш оқибатида эркак ҳалок бўлган.
Айни пайтда воқеа жойида текширув ишлари олиб борилмоқда. Полиция марҳумнинг шахсини аниқлади, у 30 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиқди.
Дастлабки маълумотларга кўра, эркак 9 метр баландликдан қулаб тушган.
Изоҳ (0)