АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Мелания Хэллоуин байрамини Оқ Уйда нишонлади. Жуфтлик кўп йилилк анъанани бузмади, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Байрам Вашингтондаги қароргоҳда жойлашган ўтлоқда бўлиб ўтди. Дональд ва Мелания Трамп скелетлар, «Юлдузли жанглар» персонажлари, динозаврлар образида келган болаларга совғалар тарқатди.
Оқ Уйнинг ўзи байрам муносабати билан ўргимчаклар ва кўршапалаклар юрган сунъий ўргимчак тўри билан безатилди. Шунингдек, бино яқинида улкан қовоқлар жойлаштирилди, уларга олдинги АҚШ президентларининг қиёфалари туширилган эди.
Президент ва унинг рафиқаси байрам муносабати билан маскарад костюмларини киймади.
Изоҳ (0)