Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қўшма Штатлар ИШИД устидан ғалаба қозонмагунча Ироқни тарк этишни режалаштирмаган. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон сенатнинг халқаро ишлар бўйича қўмитасидаги эшитувларда чоғида маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Эшитувларда сенаторлардан бири мамлакатни тарк этиш сўралганида АҚШ Ироқда қолиш-қолмаслиги ҳақида сўради.

«Биз ИШИДни йўқ қилмагунча Ироқда қоламиз. Биз у ерда маҳаллий ҳукумат таклифи билан бўлиб турибмиз. Ироқ бош вазири Америка кучлари Ироқни тарк этиши кераклиги ҳақида гапирганини эшитмадим», — деди Тиллерсон.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий Ироқ йил охиригача ИШИД жангариларидан тозаланишини маълум қилганди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда бензин нархларини сунъий оширган АЁҚШларга тегишли чора кўрилиши маълум қилинди
Дунё
Арманистонда 25 минг инсон умрига зомин бўлган зилзила, Япониянинг Перл-Ҳарборга ҳужуми ва Жанубий Корея қамоқхонасида 40 йил ўтирган КХДР фуқароси. Кун хронология...
Спорт
ЖЧ—2022 да барча чорак финал жуфтликлари маълум бўлди