Ўзбекистон миллий терма жамоасини БААга қарши ўртоқлик ўйинига тайёрлаш вазифасини олган Рўзиқул Бердиев «Интерфутбол» нашрига интервью берди. Унда терма йиғинни 10 ноябрь куни бошлаши айтилган.
Рўзиқул Бердиев ҳужумкор футбол тарафдори. У кичик имкониятдан максимал фойдаланиш ниятида
Иш бошлаб юбордик. Мен «Бухоро» — «Пахтакор» ўйинини томоша қилдим. Ёрдамчиларим «Бунёдкор» — «Шўртан»ни кузатди. Улардан ташқари, 3 та ўйин ёзилган видеони ўрганиб чиқдик. Кейинроқ «Пахтакор» ва «Бунёдкор» ўртасидаги Тошкент дербиси, «Локомотив» — «Қўқон-1912» учрашувлари ўрганилди. Айни пайтда 50 нафарга яқин номзод рўйхати қўлимизда бор.Мутахассис термани фақатгина 1 та ўйинга тайёрлайди. Шундан келиб чиқиб, у ёрдамчилар борасида «Насаф»даги шерикларини афзал билган.Биз, шунингдек, БАА термасини ҳам ўрганишни бошладик. Уларнинг ЖЧ—2018 саралашидан жой олган Таиланд, Ироқ ва Саудияга қарши ўйинлари ёзилган дискларни етказиб беришди.
Рўзиқул Бердиев, «Насаф» бош мураббийи
Менга Шуҳрат Тошпўлатов ва Денис Иванков кўмаклашмоқда. Шунингдек, Жаъфар Ирисметов ҳам терма мураббийлар штабидан жой олади ва биз билан БААга боради.Олий Лига мураббийлари тавсия қилган футболчилар рўйхатига эътибор қилдик. Улар орасига ўзим шу кунгача кузатиб юрган футболчиларни ҳам қўшдим. Режага кўра, 10 ноябрь куни Тошкентда йиғиламиз ва икки кун машғулот ўтаб, Амирликларга учиб кетамиз.
Рўзиқул Бердиев, «Насаф» бош мураббийи
Журналист сўнгги вақтларда жуда кўп танқид қилинган ҳужумчи Игорь Сергеев ва Александр Лобанов масаласига алоҳида тўхталган. Шунингдек, легионер футболчилар ҳақида савол берган. Аввалроқ Бердиев легионерлар йиғинга чақирилмаслиги ҳақида айтган бўлса-да, ҳеч бўлмаса Амирликларда тўп сураётган футболчилардан фойдаланиш мумкин эмасми, деб сўралган.
Фақат маҳаллий футболчилар хизматига таянамиз. Асосий эътибор термада ўйнашга ҳақли бўлса-да, эътибордан четда қолиб келаётган футболчиларга ва албатта, ёшларга қаратилади. Ўйлайманки, БАА ҳам бизга қарши оптимал таркиб билан ҳаракат қилмайди. Чунки уларда ҳам мураббий алмашган. Демак, ўзгаришлар бўлиши керак.БАА ва Ўзбекистон термалари ўртасидаги ўйин 14 ноябрь куни Амирликларда бўлиб ўтади.Сергеев ва Лобанов учун терма эшиклари очиқ. Лекин мен БААдаги ўйинда бошқа футболчиларга эътибор қаратмоқчиман. Чунки уларнинг кўпи термага чақирилган ўз вақтида, бироқ майдонга туширилмаган.
Рўзиқул Бердиев, «Насаф» бош мураббийи
Изоҳ (0)