Каталониянинг собиқ раҳбари Карлес Пучдемон Бельгияга чиқиб кетди, аммо бу ерда сиёсий бошпана сўрашни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда у 31 октябрь куни Брюсселда берган матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
«Бу ерга сиёсий бошпана сўраш учун келган эмасман. Бу сиёсат масаласи эмас, мен бу ерга эркин ҳаракат қилиш ва хавфсизликда бўлиш учун келдим», — деди у.
Пучдемон ҳозирча Испанияга қайтмаслигини билдирди. Брюсселда у суд жараёни тугагунига қадар бўлиб туради. Унга қарши Испания бош прокуратураси қўзғатган даъволарга изоҳ бераркан, Пучдемон Мадрид адолатга эришишни эмас, ундан ўч олишни истаёганини таъкидлади.
Муқаддам Пучдемон бельгиялик адвокат Пол Бекарни ёллагани маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)