Каталониянинг мансабидан четлаштирилган президенти Карлес Пучдемон бельгиялик адвокат Поль Бекарни ўз ҳимояси учун ёллади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Бу адвокат муқаддам баскларнинг ЭТА айирмачи ташкилоти аъзоларини ҳимоя қилгани билан машҳур. Адвокатнинг ўзи Пучдемон билан ҳамкорликни бошлаганини айтди.
У Пучдемон Бельгияга етиб келганини ва бу ердан сиёсий бошпана сўраши мумкинлигини тасдиқлади.
Шунингдек, El Pais нашри билан суҳбатда Бекар 31 октябрь куни Пучдемоннинг Бельгияда бўлиб туриши муносабати билан баёнот бериши мумкинлигини айтди.
Изоҳ (0)