• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бой ва камбағал одамлар дунёга қандай қарайди: 8 та фарқ

    Миллионерларни бошқалардан нафақат банк ҳисобларидаги йирик суммалар, балки бутунлай ўзига хос дунёқараш ҳам ажратиб туради, деб ёзади InsiderPro.

    Миллионер Стив Сиболд 26 йил давомида бадавлат кишиларнинг одатлари ва хулқ-атвори ҳақида маълумотлар тўплади. Бу вақт давомида у кўплаб мультимиллионерлар ва миллиардерлар билан учрашиб, суҳбатлашди. Ўз хулосаларини «Бойлар қандай фикрлайди?» китобида баён қилди.

    Сиболд аниқлаган энг муҳим нарса —  бойлик сири пул топиш механизмида эмас, бадавлат кишиларни бошқалардан ажратиб турувчи фикрлаш тарзида. Қуйида асосий саккизта фарқ билан танишишингиз мумкин.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro
    1. Бойлар пуллар уларнинг ҳуқуқи деб ҳисоблайди
    Бошқалар эса бойлик бу имтиёз деб ҳисоблайди.

    Сиболд шундай ёзади: «Дунё миқёсида фикрловчилар капиталистик мамлакатларда жамиятга катта фойда келтираётган бўлса, бадавлат бўлиш ҳуқуқига эга эканлигини билади».

    Оддий одамлар фақат омадли кишилар бой бўлиши мумкин деб ҳисоблайди. Фикрлашдаги бу фарқ уларни лотерея ўйнашга мажбур қилади, истиқболли бойларни эса — ишлашга.

    1. Бойлар шахсий бизнес — бойлик тўплашнинг энг тезкор усули эканлигини билади
    Бошқалар эса шахсий компанияни ташкил этиш хавфли машғулот эканлигига ишонади.

    «Ҳақиқат шундаки, доимий иш шахсий бизнесдан хавфсизроқ эмас. Биринчи қарашда бу мантиққа зиддек туюлса-да, ўзига ишловчи одамлар қўшимча маблағ манбаларини қидириш ва даромадини ўз хоҳишига кўра ошириш имкониятига эга», — деб ёзади Сиболд.

    Албатта, ўз ишини йўлга қўйиш маълум бир хавфлар билан боғлиқ, бироқ миллионерлар бу хавф ўз салоҳиятини намоён этишдан хавфлироқ эканлигини билади.

    «Кўпчилик кишилар унча катта бўлмаган маош тўланадиган ишда қолиб, доимий муҳтожликдаги ҳаётини кафолатлайди», — қўшимча қилади Сиболд.

    1. Бадавлат кишилар топқирлик муваффақият калити эканлигини тушунади
    Бошқалар эса бойлик тўплаш учун кўп ўқиш кераклигига ишонади.

    Сиболд шундай ёзади: «Мактабдаги беш баҳолар бойлик калити бўлганда эди, коллежни аълога тамомлаган ҳар бир битирувчи миллионерга айланарди. Бироқ бойлик маълумотларни эслаб қолиш ва имтиҳонларни муваффақиятли топшириш қобилиятига эмас, соғлом фикрлашга боғлиқ».

    Зийракликни қандай шакллантириш мумкин? Бадавлат инсонлар қандай фикрлаши ва пулларни қандай ишлатишини билишга ҳаракат қилинг.

    1. Бойлар жамоа бўлиб ишлашга ишонади
    Қолган одамлар эса бойлик тўплаш — индивидуал жараён эканлигига ишонади.

    «Миллионерлар ҳаётда ишончли жамоа зарурлигини яхши билади ва ғоя ва режаларини ҳаётга татбиқ этишга ёрдам беришга қодир иқтидорли кишиларни қидиришга асосий эътиборини қаратади. Буюк имкониятлар кишиларнинг биргаликдаги ақлий ва жисмоний ҳаракатлари туфайли яратилади», — деб ёзади Сиболд.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro
    1. Бойлар пул топиш жуда осон эканлигини билади
    Бошқалар эса ҳар бир сўмни топиш учун меҳнат қилиш кераклигига ишончи комил.

    «Одамлар доим бадавлат инсонлар ақллироқ, яхшироқ таълим олган ва омадлироқ деб ҳисоблайди. Бу албатта янглиш фикр», — деб ёзади Сиболд.

    Бойлар пуллар ғоялар ва муаммолар ечимидан келишини тушунади. Ечим қанчалик муваффақиятли бўлса, мукофот ҳам шунчалик юқори бўлади. Миллионерларнинг ўзига хос ҳеч қандай сири йўқ. Одамларнинг кўпчилигига уларни чекловчи маслаклари халақит беради.

    1. Бадавлат кишилар бойиб кетиш учун ўйлаш кераклигини тушунади
    Бошқалар эса пуллар оғир, зерикарли меҳнат ортидан келишига ишонади.

    Сиболд ўрта синф даромадни оширишнинг ягона йўли кўпроқ ишлаш деган фикрда эканлигини тушунтиради. У шундай ёзади: «Дунёда ижодий фикрлаш энг кўп қадрланади. Кўпроқ пул топиш учун ақлингизни мураккаб муаммолар ечимини излашга чархланг».

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro
    1. Бойлар пуллар — бу эркинлик деб ҳисоблайди
    Қолганлар эса пуллар — чеклов эканлигига ишонади.

    «Бадавлат кишилар пулларга улар ва оила аъзоларининг имкониятлари чегарасини кенгайтирувчи яратувчи восита сифатида қарайди», — деб ҳисоблайди Сиболд.

    Улардан фарқли равишда оддий одамлар пулларни «зулм воситаси» деб ҳисоблайди. Бойлар учун пуллар чексиз имкониятлар очувчи ресурс. Камбағаллар эса уларнинг муҳимлигини рад этади. Бундай муносабат билан уларнинг камбағал эканлиги ҳайратланарли эмас.

    1. Бадавлат инсонлар ўзини ифодалаш учун ишлайди
    Қолганлар эса пул учун ишлайди.

    Сиболд шундай дейди: «Миллионерлар фақат пул учун ишлаш — бойлик яратиш йўлидаги энг ёмон стратегия эканлигини яхши билади».

    У энг юқори маошли иш эмас, ижодий имкониятлари катта бўлган машғулот қидиришни тавсия қилади. Бундай машғулотни топганингизда ўз соҳангизнинг энг яхши мутахассиси бўлиш учун чин дилдан киришинг. Бунинг эвазига ноодатий бойлик билан мукофотланасиз.

    31.10.2017, 15:52   Изоҳ (0)   65045
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев — солиқчиларга: «Ўғри бўл, инсофли бўл» (видео)

    31.10.2017, 15:43

    Судья Матжонов Исломбек Тўлаганов нега олти йилга озодликдан маҳрум этилганини тушунтирди (видео)

    31.10.2017, 14:38

    ЎзМТРК собиқ раиси «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» УК директори этиб тайинланди

    31.10.2017, 13:58

    Ўзбекистон ва Афғонистон ҳамкорликда бир нечта ҳужжат имзолашни режалаштирмоқда

    31.10.2017, 13:04

    Наманган шаҳри чорраҳаларидаги камералар 1 ноябрдан қоидабузарликларни қайд этишни бошлайди

    31.10.2017, 12:01

    Санкт-Петербургнинг маданий-ишбилармонлик миссияси Ўзбекистонга ташриф буюради

    31.10.2017, 11:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Калмар ўйини”нинг учинчи мавсуми Netflixʼда рекорд ўрнатди

    Кино | 3 июл, 09:51

    Бали қирғоқлари яқинида 65 киши бўлган паром чўкиб кетди 

    Дунё | 3 июл, 09:48

    Ўзбекистонда “чиройли” авторақам 800 млн сўмдан ортиққа сотилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 09:45

    USAIDʼнинг фаолияти бутунлай тугатилди

    Дунё | 3 июл, 09:06

    Ҳанси Флик “Барселона” раҳбариятига икки футболчини “сотилмайдиган” деб эълон қилган

    Спорт | 3 июл, 09:03

    АҚШ Исроилга бункерга қарши бомбалар етказиб бермоқчи

    Дунё | 3 июл, 08:34

    Ўзбекистонда автомобиль таъмири хизматларига талаб энг юқори бўлган ҳудуд аниқланди

    Ўзбекистон | 3 июл, 00:10

    Олимлар Францияда минглаб динозавр тухумларини топди

    Дунё | 2 июл, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.