Германия, Польша ва Чехияда етти киши довул қурбони бўлди. Уларнинг аксарияти шамол туфайли қулаган дарахтлар ёки иншоотлар остида қолиб кетди, деб хабар қилади «Интерфакс».
Айтилишича, Германияда табиий офат оқибатида уч киши, Польшада икки киши, Чехияда ҳам икки киши ҳалок бўлган.
Тўфон шамоли оқибатида Чехия, Австрия ҳамда қўшни мамлакатлардаги юз минглаб уйлар электр таъминотидан узилиб қолган.
Илгарироқ «Герварт» довули Бремен аэропортининг қўниш йўлагидаги самолётни учириб юборгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)