Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Таиланд собиқ бош вазири Йинглак Чинават уни масъулиятсизликда айблаб, сиртдан 5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилган қироллик олий суди қарорига шикоят келтиришдан бош тортди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: EPA

Фото: EPA

The Nation нашрига кўра, шикоят бериш муддати 27 октябрь, жума куни якунига етди, бироқ на ҳимоя, на айблов шу пайтгача апелляция шикояти бермади.

«Биз у билан алоқада бўлмадик ва апелляция муддатини узайтириш ҳақида ариза ҳам бермадик. Шу тариқа, техник жиҳатдан олганда, бу иш ёпилди», — деди собиқ бош вазирнинг адвокати Норавит Лаланг.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Йинглак Чинават Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўрагани маълум қилинганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Бир неча кундан буён ҳукм сураётган қорли об-ҳавода ўзбекистонликлар ясаган қорбоболар — суратларда
Спорт
Матбуот анжумани вақтида мушукни улоқтириб юборган Бразилия терма жамоаси расмийси танқидларга учради (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда нархни оширган ва сифатсиз маҳсулот сотган 299 та заправкага бензин етказиб бериш тўхтатилди