Қримнинг Симферопол шаҳрида истиқомат қилувчи Олга Чадова ўғлини НУЖ (номаълум учар жисм) ўғирлаб кетганини маълум қилди. У сирли объект оловларини осмонда кўрди, ана ўшанда фарзанди ҳам ғойиб бўлди, деб хабар беради «Аргументи недели» нашри.
10 ёшли бола 26 октябрь куни уйдан чиқиб кетган эди. Онаси полицияда ерда ўғлининг қўлқопини, осмонда эса «учар кема оловлари»ни кўрганини маълум қилди. Аммо ҳуқуқ-тартибот органлари унинг аризасини қабул қилмади, негаки у пайти аёл маст эди.
Бола ҳозир қаерда экани номаълум. Полиция ходимлари уни қидиришда давом этмоқда.
Изоҳ (0)