Россиянинг Олтой ўлкасидаги Рубцовск шаҳрида турар-жой харобалари остидан икки марҳумнинг жасади топилди, деб ёзади «Газета.ru» Россия ФВВнинг Олтой ўлкаси бўйича бош бошқармасига таяниб.
«Харобаларни тартибга келтириш чоғида қутқарувчилар икки кишининг жасадини топди», — деди муассаса вакили.
Бир қаватли турар-жойда газ портлаши натижасида томнинг бир қисми қулаб тушган, иккита хонадон бутунлай вайрон бўлган эди.
Тергов қўмитаси Рубцовскдаги газ портлашидан сўнг текширув бошлади.
Изоҳ (0)