Сомали пойтахти Могадишодаги иккита теракт оқибатида камида 23 киши ҳалок бўлди, деб ёзади «Газета.ru».
Шунингдек, 30 киши жабрлангани айтилмоқда. Полиция маълумотларига кўра, қурбонлар орасида камида уч нафар бола, шу жумладан, чақалоқ ёшидаги болалар, собиқ ва амалдаги мансабдорлар бўлган.
Ҳужум учун жавобгарликни «Аш Шабоб» гуруҳи ўз бўйнига олди, у, шунингдек, 14 октябрь куни юз бериб, Сомали тарихидаги энг йирик дея эътироф этилган теракт учун ҳам масъулдир.
Изоҳ (0)