КХДР ракеталари НАТО мамлакатлари ҳудудигача учиб боришга қодир. Бу ҳақда Шимолий Атлантика альянси бош котиби Йенс Столтенберг айтиб ўтди, деб ёзади «ТАСС».
«Европа ҳам КХДР ракеталари етиб бора оладиган ҳудуд ичида жойлашган. НАТО мамлакатлари аллақачон хавф остида», — деди у.
Столтенбергнинг сўзларига кўра, НАТО ўз фаолияти бошидан буён «тийиб туриш кучлари ёрдамида ўз аъзоларини баллистик ракеталардан ҳимоя қилиб келган». «НАТОда қарши зарба бериш учун имконият ҳам, қатъият ҳам бор», — дея ишонтирди альянс бош котиби.
Столтенберг, шунингдек, КХДРга босим ўтказиш зарурлигини, шу жумладан, иқтисодий санкцияларга қатъий риоя қилиниши кераклигини қайд этди.
Изоҳ (0)