Пермлик 14 ёшли модель, Шанхайда вафот этган Влада Д. исмли қизнинг оиласига 800 доллар ёрдам пули берилди. Бу ҳақда «Рен ТВ» хабар бермоқда.
Пулни Хитойнинг Esee модель агентлиги ўтказиб берди. Ташкилот вакили қиз Россиядаги модель агентликларидан бири орқали танлаб олинганини, аммо агентлик номаълум сабабга кўра қизни суғурталамаганини маълум қилди.
«Шунда биз компания пулларидан 800 АҚШ долларига тенг сумма тўладик. Қиз шифохонага тушиши билан бу ишни амалга оширдик», — таъкидлади Esee вакили.
Влада Д. 25 октябрь куни мода намойишидан сўнг шифохонага тушиб қолди. Айрим маълумотларга қараганда, намойиш 13 соат давом этгани уни чарчатган. Икки кун реанимацияда ётган қизнинг жони узилди.
У менингитдан азият чеккани тахмин қилинмоқда.
Влада Хитойга шу йилнинг кузида шартнома асосида ишлашга борган эди.
Изоҳ (0)