Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Камбоджа ҳуқуқ-тартибот идоралари оммавий телекоммуникациялар ёрдамида фирибгарликда айбланган 28 кишини Хитойга экстрадиция қилди. 29 октябрь, якшанба куни эрталаб улар расмийлар ихтиёрига топширилди, деб хабар беради «ТАСС».

Фото: AP

Фото: AP

Хитой жамоат хавфсизлиги вазирлигига кўра, барча жиноятчилар узоқ вақт давомида инвестиция лойиҳаси ташкилотчилари ёки давлат идоралари вакиллари ниқоби остида Хитой фуқароларидан пул ундириб келган гуруҳга мансуб.

Қўлга олиш чоғида улардан кўплаб банк карталари, шунингдек, жиноий қилмишларда фойдаланилган компьютерлар ва мобил телефонлар мусодара этилди.

Шарқий ва Жануби-ғарбий Хитой ҳуқуқ-тартибот ходимлари сентябрда фирибгарлар тармоғи изига тушди, жорий ойда эса Камбоджа полицияси кўмагида уларни қўлга олишга киришди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади