Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Испания ҳукумати қарорига кўра ҳокимиятдан четлатилган Каталнония президенти Карлес Пучдемон мурожаат билан чиқиш қилиб, каталонияликларни ҳудуднинг ташқи бошқарувига «демократик қаршилик кўрсатиш»га чақирди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Фото: El Mundo

Фото: El Mundo

Пучдемоннинг мурожаатига кўра, у ўз ҳукуматининг истеъфога чиқарилганини тан олмаган. Унинг таъкидлашича, Мадриднинг ҳаракатлари каталонияликларнинг хоҳиш-иродасига зид ва ҳудуд аҳолиси тинч йўл билан ўз мустақиллиги сари ҳаракатда давом этмоғи лозим.

«Шу кунгача эришилган ютуқларни сақлаб қолишнинг энг яхши йўли — 155-моддага демократик қаршилик кўрсатишдир», — деди Пучдемон.

Бу Пучдемоннинг Каталония мустақиллиги эълон қилиниши ва бунинг ортидан Испания марказий ҳукумати Каталонияда ташқи бошқарувни жорий этиш ҳақида қарор қабул қилишидан кейинги илк баёнотидир. Мурожаат Барселонадан 100 километр масофада жойлашган Жирона шаҳрида ёзиб олинган.

Аввалроқ Испания ҳукумати каталониялик амалдорлар истеъфо ҳақидаги қарорга қаршилик кўрсатадиган бўлса, улар ҳокимиятни тортиб олиш (узурпация қилиш) жинояти аломати таъқиб этилишини маълум қилган эди. Испания прокуратураси эса суддан Карлес Пучдемонга қарши исён келтириб чиқариш айбловини илгари суришни сўрашни режалаштираётганини билдирган эди.

Каталония парламенти 27 октябрь куни ҳудуднинг Испаниядан мустақиллигини эълон қилди. Бунга асос сифатида 1 октябрь куни ўтказилган референдум кўрсатилди. Шундан сўнг Испания Сенати Каталонияда ташқи бошқарувни жорий этиш ҳақидаги ҳукумат қарорини маъқуллади. Испания марказий ҳукумати Каталония раҳбариятини истеъфога чиқариш, янги сайлов муддатини белгилади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Қаршида Cobalt ҳайдовчиси 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ногирон фуқаронинг бўйнига занжир боғлангани акс этган видео юзасидан изоҳ берилди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта охирига бориб аномал совуқ бўлиши кутилмоқда