Туркиянинг зирҳли техника ишлаб чиқарувчи Nurol Makina ve Sanayi AS компанияси ва Ўзбекистоннинг UzAuto корхонаси англашув меморандумини имзолади. Ҳужжат Ўзбекистон ҳудудида минг дона Ejder Yalçın 4x4 тактик зирҳли машиналарининг ишлаб чиқарилишини назарда тутади, деб хабар беради «Новости Узбекистана».
Меморандум Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи доирасида имзоланди. Ҳужжат, шунингдек, зирҳли машиналарнинг бошқа давлатларга сотилишини назарда тутади. Машиналарнинг 24 донаси Ўзбекистонда қолади.
Таъкидланишича, Ejder Yalçın тактик зирҳли машиналари Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган муқобиллари билан рақобатлашишга қодир. Nurol Makina халқаро бозорда рақобатбардошлигини исботлаб бўлган.
Изоҳ (0)