Каталония мухторияти ҳудудида жойлашган Жиронада шаҳар кенгаши биносидан Испания байроғи олиб ташланди. Бу ҳақда журналист Марта Родригес маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
«Халқ эътирозидан сўнг Испания байроғи шаҳар кенгаши биносидан Испания байроғи олиб ташланмоқда», — деб ёзди аёл Twitter’даги саҳифасида.
Унинг сўзларига қараганда, шаҳарликлар молиявий бошқарма ва маҳаллий парламент биноларидан ҳам Испания байроқларини олиб ташлашни талаб қилмоқда, аммо ҳозирча уларнинг талаблари қондирилмади.
Изоҳ (0)