Фотогалерея: Машҳур фильмларнинг ғалати плагиатлари
AdMe дунёга машҳур фильмлар ғоясини ўғирлаб яратилган «плагиат фильмлар» ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.
«Терминатор» — «Терминатор II»
Фото: AdMe / «Дарё»Италияликлар ўзларининг қўрқинчи фантастик фильмини «Терминатор II» дея номлашга қарор қилган. Бу Жеймс Кэмерон 1991 йилда суратга олган «Терминатор 2: Қиёмат куни» фильми эмас, албатта.
Atlantic Rim — Pacific Rim
Фото: AdMe / «Дарё»Кўпчилик Гильермо дел Торони ғаройиб махлуқлар ярата оладиган фантазияси учун яхши кўради. Pacific Rim фильмидаги ўзга сайёралик махлуқлар қанчалик яхши яратилган бўлса, Atlantic Rim’да улар шунчалик ёмон: чапланган кадрлар ва болалар ўйинчоғидан йиғилгандек таассурот қолдирувчи роботлар…
«Гарри Поттер» — «Аабра Ка Даабра»
Фото: AdMe / «Дарё»Ҳиндистонлик кинематографлар ҳам дунёга машҳур сеҳргар-болакай ҳақида фильм олишга қарор қилишган. «Аабра Ка Даабра»да барча нарса мавжуд: сеҳр, саргузашт, тасодифан тирилган ота ва ярим яланғоч мактаб директори, шунингдек, кўплаб қўшиқ ва рақслар, ғалати эффектлар.
«Коммандо» — «Д куни»
Фото: AdMe / «Дарё»«Д куни» — Михаил Пореченков ҳамда Екатерина Побединская режиссёрлиги остида 2008 йилда суратга олинган бўлиб, Арнолд Шварценеггер иштирокидаги «Коммандо» (1985 йил) фильмининг ремейки ҳисобланади.
«Трансформерлар» — «Трансморферлар»
Фото: AdMe / «Дарё»«Трансморферлар» фильмида космосдан келиб Ерни эгаллаб олган роботлар ҳақида ҳикоя қилинади. Одамлар эса ер остига беркиниб, роботларга зарба бериш учун бир гуруҳга бирлашадилар. Орадан 300 йил ўтгач инсонлар қақшатгич ҳужумни амалга оширади…
«У»
Фото: AdMe / «Дарё»
Стивен Кингни бутун дунё бирдек яхши кўради, айниқса, Ҳиндистонда. Шу сабабли ҳам «Wоh» номи остида 52 қисмли фильм суратга олишган.
Изоҳ (0)