Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев унинг Анқарага ташрифи арафасида Туркия фуқароларининг Ўзбекистонга кириш визаларини олиши жараёни соддалаштирилганини икки мамлакатнинг яқинлашуви йўлида бор-йўғи илк қадам эканини маълум қилди.
«Кун келиб, бу икки дўст ва биродар халқ ўртасида визалар бўлмайди. Биз албатта бунинг учун ҳаракат қиламиз», — деди Шавкат Мирзиёев 25 октябрь куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан олиб борилган музокаралардан сўнг журналистлар олдида чиқиш қиларкан.
«20 йиллик танаффус давомида бир-биримизни соғинганимиз кўзларимиздан кўриниб турибди», — дея қайд этди Мирзиёев. Унинг қайд этишича, музокаралар вақтида мамлакат етакчилари бир-бирларини «ярим сўздан эмас, гапирмасдан, кўздан тушунган».
Изоҳ (0)