Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида наркотик моддани ич кийимига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, деб ёзади Kazakhstan Today.
28 ёшли ўзбекистонлик Сариёғоч чегара отрядининг «Жибек жоли» ўтказиш пункти орқали пиёда Қозоғистондан Ўзбекистонга ўтмоқчи бўлган. Хизмат итлари қонунбузарнинг ич кийимига яширилган наркотик ҳидини сезиб қолган.
У оғирлиги 65 граммдан ортиқ бўлган нашани ич кийимида чегарадан олиб ўтишга уринган.
Ҳибсга олиш жолати юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари хабардор қилинди.
Аввалроқ Ўзбекистон фуқароси Қозоғистон чегарасидан наркотик моддани танасига ўраб олган ҳолда олиб ўтишга уринган эди.
Изоҳ (0)