Жанубий Корея Korea Bunker Buster бошқарилувчи бункерга қарши ракеталарини қуролланишга қабул қилишни тўрт йилга кечиктирди. Бу ҳақда 26 октябрь, пайшанба куни Тhe Dong-A Ilbo газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Дастлаб ушбу тактик ракеталарни ишлаб чиқариш ва жойлаштиришни 2019 йилда якунлаш режалаштирилган эди. Бироқ Жанубий Кореянинг GPS глобал позициялаш ҳарбий тизимидан фойдаланиш бўйича Америка томони билан музокаралардаги кечикиш ва келгуси йил тегишли бюджетининг қисқариши бу режаларга ўз тузатишларини киритди.
Корея Республикаси 2013 йилда «ер-ер» тоифасидаги бункерга қарши ракеталарни ишлаб чиқишга киришган эди. КХДР билан қуролли можаро юзага келган тақдирда улар Сеул учун бевосита таҳдидни юзага келтирувчи Шимолий Корея артиллерияси позицияларини йўқ қилиши лозимлиги тахмин қилинмоқда. Ракеталар парвоз давомийлиги 120 километрга яқин масофани ташкил этади.
Изоҳ (0)