«Тошкент йўловчи вагонлари қуриш ва таъмирлаш заводи» акциядорлик жамияти экспорт учун йўловчи вагонлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
2016 йили 61-911 ва 61-907 тоифадаги плацкарт ва купе типидаги вагонлар Россия ва Қозоғистон вакилларида қизиқиш уйғотган эди.
Келишувга биноан, 2017 йилдан замонавий модификациядан ўтган вагонлар ишлаб чиқарилади. Шу йил охирига қадар бештадан купе ва плацкарт вагонлари экспорт қилинади.
Изоҳ (0)