Tesla Шанхай расмийлари билан электромобиллар ишлаб чиқариш заводи қуриш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда музокаралар жараёнидан бохабар манбаларга таяниб, The Wall Street Journal маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Расмийлар тўлиқ компанияга тегишли бўладиган эркин савдо зонасида завод қуришга рухсат бериши кутилмоқда. Ҳозирда корхонани ишга тушириш муддати ва бошқа жиҳатлар кўриб чиқилмоқда.
ОАВга кўра, Шанхай эркин савдо зонасида бундай заводнинг ишга туширилиши электромобиллар ишлаб чиқариш харажатларини сезиларли даражада камайтиради. Бироқ корхона маҳсулотларига 25 фоизли импорт солиғи қўлланиши эҳтимоли ҳам истисно этилмади.
Изоҳ (0)