Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги томонидан пойтахтдаги «Энг намунали масжид» аниқланди.
UZ24’нинг ёзишича, энг намунали масжидни аниқлашда диний муассасанинг умумий ҳолати, ундаги ташкилий ишлар даражаси эътиборга олинган.
Мазкур эътирофга 2016 йилнинг октябрь ойида қайта қуриб битказилган «Ислом ота» жомеъ масжиди муносиб деб топилди.
Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов шарафига «Ислом ота» номини олган ушбу масжидга ҳозирда Абдулҳаким қори Матқулов имом-хатиблик қилмоқда.
Изоҳ (0)