Афғонистон жанубидаги Қандаҳор вилоятининг Майванд туманида террорчиларнинг базага ҳужум уюштириши оқибатида 40 га яқин афғон ҳарбийси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Tolo news телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, икки нафар худкуш афғон қуролли кучларига тегишли иккита йўлтанламасга ўрнатилган бомбаларни портлатиб юборган.
Изоҳ (0)